Жамият Кузатув кенгашининг ташаббуси билан 2016 йил 3 октябрь куни «Urganch yog’-moy» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамиятнинг Урганч шаҳридаги маъмурий биносида бўлиб ўтди.
Умумий йиғилиш кворуми 86,96 фоизни (26 816 058 овоз) ташкил қилди.
Йиғилишда жами 9-та масала муҳокама қилинди, шу жумладан:
- “Urganch yog’-moy” АЖ устав фондини қўшимча акциялар чиқариш орқали кўпайтириш тўғрисида.
- Жамиятнинг қўшимча чиқарилиш акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
- “Urganch yog’-moy” АЖ акциялари қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамият ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш ва уларнинг тузилишини маъқуллаш тўғрисида.
- «Urganch yog’-moy» AJнинг узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
- «Urganch yog’-moy» AJнинг 5-йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг бошқарув тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
- Жамият уставига айрим ўзгартиришларни киритиш тўғрисида.
- Жамият кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш тўғрисида.
Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорлар билан батафсил танишиш учун қуйидаги саҳифага ўтиш лозим: